← Резюме намуналари касблар бўйича

Талаба ва тажрибасиз резюме намунаси

Тажриба бўлмаса, резюмени таълим, амалиёт, лойиҳалар ва кўникмалар атрофида қуринг. Иш берувчи сиздан тажриба эмас, ўрганишга тайёрлик ва меҳнатсеварликни кутади.

Нимага эътибор бериш керак

  • Амалиёт, кўнгиллилик ва ўқишдаги лойиҳаларни иш тажрибаси каби ёзинг — натижалари билан.
  • Ўртача балл юқори бўлса, уни таълим бўлимида кўрсатинг.
  • Курслар ва сертификатлар (IELTS, Google, Coursera) тажриба ўрнини тўлдиради.

Асосий кўникмалар

  • SMM
  • Контент яратиш
  • Canva
  • Excel
  • Google Analytics
  • Жамоада ишлаш
Ушбу намуна билан бошлаш

Намуна муҳаррирда очилади — исмингиз ва тажрибангизни киритинг, қолгани тайёр.

Резюме намунаси

Камола Саидова

Маркетинг бўйича стажёр

  • ☎+998 90 123 45 67
  • ✉kamola.saidova@example.uz
  • ⌖Тошкент

Мен ҳақимда

Иқтисодиёт университетининг 4-курс талабаси. Рақамли маркетинг ва контент яратишга қизиқаман, ижтимоий тармоқларда амалий лойиҳалар қилганман ва тез ўрганаман.

Иш тажрибаси

Маркетинг бўйича амалиётчи

Korzinka · Тошкент

  • Instagram саҳифаси учун ҳафтасига 5 та пост ва 3 та reels тайёрладим.
  • Рақобатчилар таҳлили бўйича ҳисобот тузиб, жамоага тақдим этдим.
  • Акция натижалари бўйича Excel жадвалларини юритдим.

Таълим

Бакалавр (4-курс), Маркетинг

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Ўртача балл: 4,6 / 5

Лойиҳалар

Талабалар клуби учун SMM кампанияси

Ташкилотчи

Университет тадбири учун 3 ойда Instagram аудиториясини 300 дан 2 100 обуначига оширдик.

Намунадаги исм, компаниялар ва рақамлар — мисол. Ўзингизнинг ҳақиқий маълумотларингизни ёзинг.